Ойни бўлиб олиш учун пойга тезлашяпти
Франция ва Германия АҚШни Ойни ўзлаштириш бўйича ишлаб чиққан лойиҳаларини имзолашни рад этди
Вашингтоннинг айтишича, бу битим янги космик эра бошланганидан дарак беради. У Америкага Хитой ва Россияни четлаб ўтишга имкон беради. Хитой эса 2027 йилга бориб Ойда илмий база яратиш тараддудида.
Хуллас, Ойни бўлиб олиш учун пойга тезлашмоқда. Кураш ва қарама-қаршиликлар эса Ерда авж оляпти.
АҚШ битимга ким имзо қўйса, унга НАСАнинг «Артемис» дастурига кенг йўл очилишини ваъда қиляпти. Унга аллақачон Италия, Буюк Британия, Польша, Люксембург, Австралия, Канада, Япония ва Жанубий Корея қўшилди. Ойдаги қазилма бойликлар анчадан буён АҚШга тинчлик бермай келяпти. У ёлғиз ўзи уларнинг ҳаммасига эгалик қилолмайди. Унга «ёғлиқ» жойларни бўлиб олиш учун ишончли ҳамкорлар керак. Американинг бу васвасадан ҳатто 1967 йилда Ой ҳамманинг мулки эканлиги ҳақида қабул қилинган халқаро шартнома ҳам тўхтата олмаяпти.
Пандемия даврида ким бойлигини кўпайтириб олди?
Пандемиянинг ўтган икки йили давомида сайёрамизнинг 10 нафар бадавлат кишилари ўз бойликларини кўпайтириб олди.
Оксфам тижорат ташкилоти турли мамлакатларда қашшоқлик ва тенгсизликка қарши кураш билан шуғулланади. Оксфам ижрочи директори ушбу орттирилган 800 млн. доллар бутун инсониятни вакцина билан эмлашга, қашшоқларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга етган бўлишини таъкидлади ва мамлакатларни даромадга қараб солиққа тортишни жорий этишга чақирди.
Т.Шомуродов тайёрлади.