Ойнинг Ердан кўринмайдиган қоронғу томони: У ерда нима бор?
Кўп тадқиқотчилар яқингача Ой юзасида аниқланган куб шаклидаги «қурилишлар»ни навбатдаги метеорит қулаши натижасида ҳосил бўлган шунчаки жинслар деб ҳисоблашади.
Унинг куб шаклидаги кўриниши эса ёруғлик ва соя таъсиридир. Аммо айримларда бу шубҳа уйғотади.
Жумладан, ушбу объектларга юбориб узил-кесил хулосага келишга қарор қилдилар. Ойнинг Ердан кўринмайдиган қоронғу томонига улар уч йил аввал ўзларининг иккинчи луноходини қўндирган эди. Унинг ёрдамида олимлар кенглиги 186 километр бўлган Фон Карман кратерини тадқиқ қилди.
Аниқланишича, ҳозир луноход турган жойдан баҳсли объектгача бор-йўғи 80 метр экан. Бироқ унга етиб бориш учун аппаратга ойлар керак бўлади. Луноходни ўйдим-чуқур, ўнқир-чўнқир Ой юзасида ҳаракатланиши осон эмас. Хитой олимларининг асосий мақсади келажак ой базалари учун мақбул жойни қидириб топиш.
Хитойлик олимларнинг қачонлардир энлонавтлар томонидан Ойда қурилган вайроналарни аниқлаш ҳақидаги фаразларига қўшилмасдан бўлмайди. Агар улар ҳақиқатан қурилган бўлса, нима мақсадда қурилган? Буни ҳам аниқлаш лозим бўлади.
Т.Шомуродов тайёрлади.