Ўз ихтиросининг қурбонига айланган кашфиётчилар
Тарих сон-саноқсиз ихтирочиларни билади. Улар бўлмаганида бизнинг бугунги дунёмиз бошқача бўлган бўлармиди? Ихтирочи бўлиш унчалик осон ва хавфсиз иш эмас, чунки кашфиётчи ўз ихтиросини дастлаб ўзи “татиб кўриши” ёки бирор бир кишида синаб кўриши керак. Албатта, улардан кейин бу ихтироларни патентлаган ёки ўз номига ёздириб олган кишилар ҳам бўлган. Асл кашшофлар эса тарих зарварақларида қолиб кетган.
Бугун ўз ихтиросининг қурбонига айланган кашфиётчилар билан танишамиз.
Сью Фримен – сунъий нафас олиш аппарати
Франциялик аёл 1772 йилда аквалангчилар нафас чиқарадиган ҳавони тарқатиб юборадиган респиратор ихтиро қилишга ҳаракат қилди. Бу ўзига хос биринчи асбоб эди, шу сабабли Сью уни ўзида синаб кўришга қарор қилди. Афсуски, у ҳалокатли бўлиб чиқди ва 20 дақиқадан сўнг Фриман нафас қисилишидан вафот этди.
Генри Флюкс — кислород аппарати
1876 йилда англиялик Генри Флюкс ёпиқ занжирли кислород аппаратини ихтиро қилди. Скафандрда ҳаво ўрнига сиқилган кислород ишлатиларди. Буихтиро дастлаб чўкиб кетган кемадаги темир эшикларни таъмирлаш учун ишлатилиши режалаштирилган эди. Бироқ, кейинчалик Флюкс ундан 10 метр чуқурликдаги шўнғиш ишларида фойдаланишга қарор қилди. Афсуски, у токсик ҳисобланадиган сув ости ишларини бажариш учун денгиз тагига тушириладиган махсус камерадаги босим - кессон касаллигидан вафот этди.
Франц Райхельт— парашют
Дўстлари ва жамоатчилик уни бу фикридан қайтаришга уринишларига қарамай 1912 йилнинг 4 февралида франциялик тикувчи ва ихтирочи Франц Райхельт Ейфель минорасидан парашют билан сакради. Парашют очилмади, у цемент устига қулаб тушиб, вафот этди.
Уильям Баллок — айланувчи босма машина
Америкалик ихтирочи Уильям Баллокнинг янги айланувчи босма машинаси ихтироси ўз тезлиги ва самарадорлиги билан матбаа саноатини тубдан ўзгартириб юборди. Баллок мосламани созлаётиб, камарини тўғриламоқчи бўлиб турган эди, оёғи машина ичига кириб кетиб, эзилиб қолди. Бир неча кундан кейин у гангренани келтириб чиқарди ва 1867 йилнинг 12 апрель куни ихтирочи Уильям Баллок Питтсбург шаҳридаги шифохонада оёғини кесиш жарроҳлик амалиёти пайтида вафот этди.
Горас Лоусон Ханли— жанговар сув ости кемаси
1863 йилнинг 15 октябрида 40 ёшли конфедерат Горас Лоусон вафот этди. Бу унинг қўлда бошқариладиган сув ости кемаси Чарлстон кўрфазининг тубида чўкиб кетиши ва бошқа сувга қайтиб чиқа олмагани сабаб содир бўлди.
Жан-Франсуа Пилатрде Роз — ҳаво шари
1785 йилнинг 15 июнида француз кимё ва физика ўқитувчиси, авиация дизайнининг кашшофларидан бири Жан-Франсуа Пилатр де Роз шериги Пьер Роман билан биргаликда ўзининг ҳаво шарида Ла-Манш бўғозини кесиб ўтишга уриниши пайтида баландликдан қулаб тушиб, авиаҳалокатда вафот этганларнинг биринчилари бўлишди.
Исмоил ибн Ҳамад ал Жавҳари – ёғоч қанотлар
Машҳур араб луғати муаллифи фороблик Исмоил ибн Ҳамад ал Жавҳари Нишапурдаги масжиднинг томидан ўзи ясаган ёғоч қанотлар ва арқон ёрдамида учишга уринди. 1002-1002 йиллар оралиғидаги бу муваффақиятсиз уриниш натижасида у ўз ҳаёти билан видолашди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.