Ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган самарқандлик фаоллар тақдирланди
- 17.10.2022 14:28
- 181
- Самарқанд
Бугун “Динамо” ўйингоҳида ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги футбол фахрийлари, футбол ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассислар Самарқандга келди.
Меҳмонларни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қабул қилди.
Учрашув давомида вилоятнинг футбол тарихи, ривожи, миллионлар ўйинининг истиқболдаги тақдири хусусида фикр юритилди.
Шундан сўнг, Равшан Эрматов мамлакатимизда футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда футболни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаолларга “Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан фахрийлар ва соҳа мутасаддиларга эсдалик совғалари берилди.
Ташриф давомида меҳмонлар вилоятдаги футбол академияси фаолияти билан танишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!