Ўзбекистон 2022 йилда 122 минг тонна мош экспорт қилган, шундан 13,6 минг тоннаси Самарқанд ҳиссасига тўғри келади

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 30 та давлатга қиймати 93,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 122,3 минг тонна мош экспорт қилган.

Мош экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг камайган.

Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:

— Хитой – 107,1 минг тонна;
— Қозоғистон – 7,9 минг тонна;
— Эрон – 1,7 минг тонна;
— Тожикистон – 1,5 минг тонна.

2022 йилда хорижга энг кўп мош экспорт қилган ҳудудлар:

— Тошкент вилояти – 51,2 минг тонна;

— Наманган вилояти – 21,3 минг тонна;

— Жиззах вилояти – 16,1 минг тонна;

— Самарқанд вилояти – 13,6 минг тонна.