Ўзбекистон фуқароси Киевда ёнидаги бомбани портлатиш билан таҳдид қилмоқда

Украина ИИВ ўринбосари Антон Герашенко берган хабарга кўра, 3 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да (14:00 Тошкент вақти) Киевдаги Бизнес марказлардан бирида жойлашган АЖ "Универсал Банк" ходимларидан бири, бино ичига 35 ёшлар атрофидаги номаълум эркак кириб ёнида бомба борлигини ва полиция чақиришини сўраганлигини маълум қилган. Эркак унга эфирга чиқишига имконият яратиб берилишини талаб қилаётганлиги айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, эркак Ўзбекистон фуқароси.
У ёнидаги бомбани портлатиш билан хавф солмоқда.