Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

➖ Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий-техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликнинг авж олишига йўл қўймайди.

Шу билан бирга беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.  

Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 мингга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълумот берди.