Ўзбекистон металлургия комбинатининг улуши сотувга қўйилди

Ўзбекистон металлургия комбинатининг 50 миллиард сўмлик корпоратив облигациялари “Тошкент” республика фонд биржасига жойлаштирилди.

Бу ҳақда корхонанинг эмиссиялар бўйича андеррайдери вакиллари Самарқанд шаҳрида ўтказилган семинарда маълумот берди.

- Бунинг учун номинал қиймати 5 миллион сўм бўлган 10 минг дона корпоратив облигациялар чиқарилди, - дейди “Freedom Finance” МЧЖ хорижий корхонаси бошқаруви директори Евгений Мажейка. - Ушбу эмиссия облигациялари инвесторларнинг чекланмаган доираси орасида очиқ обуна бўйича «Тошкент» республика фонд биржасида жойлаштирилади.

«Freedom Finance» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси эмиссиянинг андеррайдери сифатида иштирок этмоқда. Купон ставкаси номинал қийматидан йиллик 23 фоиз даражада белгиланган бўлиб, 18 ойлик муомала муддати ва йилига икки марта купон тўловлари даврийлиги билан белгиланади.