Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов 81 ёшга тўлди

Самарқанд вилояти нуронийлари сардори, давлат ва жамоат арбоби Ҳасан Нормуродов Каттақўрон туманининг Кичик кўрпа қишлоғида туғилган. Узоқ йиллар халқ таълими соҳасида, давлат бошқаруви идораларида, жамоат ташкилотларида масъул вазифаларда фаолият кўрсатган.

– Вазифа, мартаба инсоннинг ўзига бино қўйиб кибру ҳавога берилиши учун эмас, аксинча, эзгу амаллари билан ўзгалар қалбида яхшилик гулшанини бино этиш учун берилган имконият, — дейди Ҳасан Нормуродов. – Қайси бир раҳбар шу қоидага амал қилиб иш кўрса, доим элнинг назарида бўлади.

Ҳ.Нормуродов “Меҳнат шуҳрати” (2008 й.), “Эл-юрт ҳурмати” (2012 й.) ва “Дўстлик” (2017 й.) орденлари билан мукофотланган. 2019 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берилган.

Фидойи оқсоқолни таваллуд куни билан табриклаймиз!