Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия Осиё ва Европа ўртасида халқаро мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш юзасидан келишиб олди
Мамлакатлар вакиллари йўлакни шакллантириш бўйича баённома имзолади. Ҳужжатда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилган:
➖ Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Европа Иттифоқи мамлакатларигача Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия ҳудудлари орқали юк ташишларни ташкил этиш;
➖ рақобатбардош тариф ставкаларини қўллаш ҳамда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия темир йўлларида юк ташиш учун қулай шароитлар яратиш;
➖ йўналиш бўйлаб юк ташишларни ташкил этишда норматив-ҳуқуқий ва техник стандартларни бирхиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;
➖ йўлак иштирокчи-давлатлари ўртасида транспорт соҳасидаги боғлиқликни ошириш.