Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Феруза Ғаффорова: Билим бу қурол, ўқувчиларни шунчаки тест ечишга ўргатиш билан чекланмаслигимиз керак
Ривожланган давлатнинг энг асосий кучи бу - таълим.
Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Феруза Ғаффорова қирқ йилдан буён ўқитувчилик қилиб, шу касбдан эъзоз ва ҳурмат топган муаллима. Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида фаолият кўрсатса-да наинки ушбу таълим муассасасидаги, балки вилоятдаги мактаблар математика фани ўқитувчилари уни ўзларига устоз деб билишади. Билмаганларини ундан сўрашади, тажрибаларини ўрганишади.
Феруза Ғаффорова билан янги ўқув йили арафасида Президентимиз раислигида мактаб таълими сифатини ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган фикрлар, айни пайтда таълим соҳасидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашдик.