Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1500 нафардан ошди

Фарғона вилоятда бир йўла 47 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди, дея хабар берди ССВ матубот хизмати.

Бугун шу вақтга қадар 96 киши соғайди ва жами тузалганлар 1501 нафардан ошди. Жами беморлар сони эса 2204 нафар.

Шифо топганларнинг 11 нафари Россияда бўлиб қайтган, яна 11 нафари эса Туркиядан чартер рейсида Фарғонага олиб келинган ва карантинга олинган.

Яна 1 нафар фуқаро Қирғизистон Республикасидан кириб келган. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 24 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 36 нафари Фарғона вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва қўшни Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан бемор бутунлай соғайган. Уларнинг 31 нафари эркак, 16 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 86 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли бола.

Вилоятда коронавирус инфекциясидан айни пайтда 131 нафар бемор бутунлай соғайди.