Ўзбекистонда ўртача ойлик қанча?

Ўзбекистонда ўртача ойлик 2,8 миллион сўмни ташкил қилмоқда, ўртача ойликнинг энг паст миқдори соғлиқни сақлаш соҳасида (2,04 миллион сўм) кузатилди.

2021 йил январь-март ойида корхона ишчиларининг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари 2,87 миллион сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 фоиз юқори.

Ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқориси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида (6,46 миллион сўм), ахборот ва алоқа (4,83 миллион сўм) соҳасида, энг ками – таълим (2,24 миллион сўм) ва соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида (2,04 миллион сўм) қайд этилган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмасига ажратмалар киради.