Ўзбекистондаги 327,4 минг гектар ер майдонида зарарли чигиртка тарқалгани аниқланди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткалар кириб келишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилда зарарли чигирткаларнинг республикамиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларнинг 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.
Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.
Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.
Яна бир муҳим жиҳат, бу каби эзгу амаллар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон Республикалари шулар жумласидандир.