Ўзбекистонга бир киши қанча миқдорда тилла тақинчоқ олиб киришига рухсат берилган?

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси маълумотига кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинган.