Ўзбекистонга қайтолмай Хитой аэропортида қолиб кетган талабаларга ёрдам берилади

Кеча ижтимоий тармоқларда Хитойдан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган талабалар Пекин-Стамбул-Тошкент йўналиши бўйича самолётга билет олишгани ва ушбу рейс қолдирилганлиги сабаб талабаларга пуллари ҳам қайтариб берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги кўплаб мамлакатлар томонидан Хитой билан авиақатновлар бекор қилиниши сабабли Пекин шаҳри аэропортида 3 нафар талаба қолиб кетганлиги ҳақидаги  ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. 

Ҳозирда талабалар билан алоқа ўрнатилган ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.

Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ҳамюртларимизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-нCоВ) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилади.

Ушбу штаб билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими:

Азиз Хилватов: +86 138 1120 4471

Бобур Яхёев: +86 135 1102 4242

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ходимлари:

Нуриддин Убайдуллаев: +86 139 10 85 7245

Нодир Нурматов: +86 158 1047 7270

Шуҳрат Умиров: + 86 139 1175 4476

Рустам Назаров: +86 138 0122 1452

Акмалхон Олимхонов: +86 185 0017 0040

Мансур Ибрагимов: +86 135 5220 7848

Сардор Сирожов: +86 186 1812 9040

Аваз Камалов: +86 178 1070 2707