Ўзбекистонлик аёллар нега Сурия ва Ироққа борганлиги ошкор этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минақалараро тадқиқотлар институти эксперти Бахтиёр Бобожонов ўзбекистонлик аёллар Сирия ва Ироқдаги жанг кетаётган ҳудудларга нега борганлиги ҳақида гапириб берди, дея хабар қилади Podrobno.uz.

- Сурияга кетган аёлларнинг 60 фоизи 2016-2017 йилда, яъни ўша давлатда уруш кетаётган пайт шу давлатга жўнаб кетган. Уруш кетаётган ҳудудга бориш учун жиддий сабаблар мавжуд бўлиши керак. Турли халқаро форумларда ушбу юртларга кетиш сабаблари сифатида бизнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларимиз, ижтимоий тузилманинг йўқлиги, диний эҳтиёжларни рўёбга чиқариш учун етарли шароитнинг мавжуд эмаслигида деб кўрсатмоқда, - деди институт вакили Тошкентда шу масала юзасидан ўтказилган халқаро конференцияда. - Мужоҳидлар ва уларнинг рафиқалари билан ўтказилган сўровда улар бу фактор билан боғлиқ бўлмаган фикрларни келтиришди. ИШИД мафкураси тарғиботи бунчалик самарадор бўлиши тўғриси, ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганди. Табиийки, мазкур мафкуранинг муваффақиятида диний қаҳрамонлик ҳам муҳим роль ўйнаган. Ҳозирда эса мазкур ғоялар асосан контрабанда йўли орқали сингдирилмоқда.

Ушбу мафкуранинг ютуқли томони нафақат эртакдаги сингари халифатни, балки давлат ва бошқа органлар фаолиятидаги хатоликларни моҳирлик билан тарғиб этиш орқали содир бўлган.

“Бизни алдаб, ўлимга маҳкум этишди” – Сурияга борган аёлларнинг қарийб барчаси шу фикрни таъкидлашди. Ўзбекистонлик аёллардан бири Мосулда жангари ва уларнинг қўмондонлари аёллар ва болаларни бемалол бомбалар остида ўлиш учун ташлаб кетганини айтиб берди. Улар бу шаҳардан фақат арабларни олиб, қолганларни ташлаб кетишган. Озиқ-овқат маҳсулотларини қолдиришмагани етмагандек, инсонпарварлик йўлаги ташкил этилганда, уларни бу шаҳардан чиқишига рухсат ҳам беришмаган.

Бу ҳодиса унинг илгари ўзи ишонган халифат ҳақидаги хаёлларини саробга айлантирган. Бу жуда азобли  руҳий шокдир.

Аёллар бахтли, фаровон халифат ҳақидаги ғоялар сароб экани. Ушбу халифатда исломнинг мавжуд эмаслиги, Амир ҳамда халифат аъёнлари фақат уруш орқали яшаётгани, болалар зўрланганини афсус билан айтиб ўтишди. Ушбу фактлар бугун кўпчиликка яхши маълум.

Шунингдек, эксперт сўров иштирокчиларининг фикрига таяниб, ИШИДга кўпчилик аёллар турмуш ўртоғи, отаси, акаси ёки қариндошлари таъсири остида борганини таъкидлади.

- Яна бир фактлардан бири бу таълим тизими билан боғлиқ, - деди Бахтиёр Бобожонов. - Сўровчиларнинг аксарияти мактабларда уч баҳога ўқиган. Қониқарсиз таълим олган қизлар етарлича дунёқарашга эга бўлмагани, нималар содир бўлаётганини билмагани ҳолда кимларгадир эргашиб кетавергани маълум бўлди. Етарли билимга эга бўлмаслик ҳам атрофдаги воқеаларни реал баҳолаш қобилиятидан маҳрум қилган.

Экспертнинг фикрига кўра, яна бир муҳим жиҳат – кетганларнинг аксари ўзига тўқ оила вакиллари. Улар нега турмуш ўртоқларининг ортидан ушбу давлатларга отланган? Бу ерда тайёрига айёрлик психологияси яхши иш берган, назаримизда. У ёққа кетган бирор аёл ишламаган. Уларнинг барчаси ота-онаси ёки турмуш ўртоғи қарамоғида бўлган. Шунинг учун отаси ёки эри нима деса шуни бажарган.