Ўзбекистонлик қассоблар Саудия Арабистонига ишга жалб қилиниши мумкин
- 22.10.2020 18:40
- 386
- Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилди.
Томонлар яқин вақт оралиғида фуқароларни қассобчиликка жалб қилиш бўйича Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар, хусусан, шариат асосида Ҳаж мавсумида қурбонлик учун ҳайвонни сўйиш тажрибаси, араб ёки инглиз тилини билиш даражаси, фуқароларни ушбу соҳага тайёрлаш имкониятларини ўрганиш бўйича ишларнинг олиб борилишини маълум қилди.
Музокаралар натижаси бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа