Ўзингизнинг овозингиз нега ёзувларда бегонадек эшитилади?
Ўз овозини ёзувда эшитган ҳар бир киши ҳеч бўлмаганда бир марта сесканиб қолган. Овоз бутунлай бошқа одам гапираётгандек ёки ёқимсиз бўлиб туюлади.
Физиологлар буни биз ўзимизни ичимиздан қандай эшита олишимиз билан изоҳлашади. Овозимиз нафақат ҳаво орқали, балки бош суягимиз орқали ўтиб, тарқалар экан.
Суяк ўтказувчанлиги товушни пастроқ ва юмшоқроқ қилади. Шунинг учун, аслида, биз ўзимизни “теранроқ” эшитар эканмиз.
Овоз ёзиб олинганда, у фақат ҳаво орқали узатилади ва гапираётган инсон бошқалар эшитган нарсани эшитади. Икки овоздаги фарқ шунчалик кучли бўлиши мумкинки, бу ноқулайлик туғдиради. Мия шундоққина таниш тембрни танишга улгурмай қолади.
Қизиқ, қайси орган овозни ўзига хос қилади? Бу саволга ҳалқум ва овоз пайчалари деган жавоб мос келади. Овознинг ўзига хослиги ҳалқумда шаклланади, айнан у товушнинг баландлиги, кучи ва тусини белгилайди.
Ҳалқум томоқ кемирчаги, мушаклар ва товуш пайчаларидан иборат. Уларнинг шакли ва таранглиги тембрни аниқлайди. Ҳар бир инсоннинг ҳалқум тузилиши ўзига хос бўлганлиги боис овозлар бармоқ излари каби такрорланмасдир.
Биз гапирганимизда, тебранишлар тўқималар ва суяклар орқали ўтади ва фақат ўзимиз эшитишимиз мумкин бўлган мазмунли овозни яратади. Бундай тебранишлардан холи ёзув бегонадек туюладиган соф, ҳаводор товушни етказади.
Ёзувдаги овозга қандай кўникиш мумкин?
Психологларнинг таъкидлашича, инсон ўз овозини ёқтирмаслиги одатий реакциядир. Мия истак ва ҳақиқат ўртасидаги номувофиқликни ёқтирмайди. Вақт ўтиши билан одам ёзувга ўрганиб қолади. Лекин биринчи таассурот деярли ҳар доим ҳайратда қолдиради.
Қизиғи, профессионал сухандонлар ҳам бу таъсирни ҳис қилишади. Вақт ўтиб улар ўз овозларини ташқи нуқтаи назардан қабул қилишга кўникиб кетишади.
Шундай қилиб, тирик мусиқа асбоби вазифасини бажариб келадиган ҳалқум овозни ўзига хос қиладиган асосий асбоб бўлиб қоляпти.
- Инсон ўз овози хусусиятларини қанчалик яхши тушуниб олса, унинг жаранглашини қабул қилиш осонроқ кечади, - дейди мутахассислар. – Шундан сўнг ҳатто ёзувдаги овоз ҳам бегона ва қўрқинчли бўлиб туюлмайди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.