Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган жувоннинг ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун соат 8:20 ларда Иштихон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган С.У. Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозори ёнидаги кўприкдан ўзини пастга ташламоқчи бўлганида, шу ердан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан тўхтатиб қолинган.

Дастлабки текширувлар унинг ушбу ҳолатни содир этишига оиласидаги носоғлом муҳит сабаб бўлганлигини кўрсатмоқда.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.