Ўзлари учун одатий, бошқаларга ғалати туюладиган анъана, удум ва қоидалар
Бошқа минтақаларда яшайдиган кишиларнинг расм-русуми ҳақида қанчалик кўп билиб олсангиз, сиз учун одатий бўлган нарсалар бутун дунёдаги бошқа кишилар томонидан ўрганилмаганлигига амин бўласиз. Бизга жуда ғалати туюлиши мумкин бўлган жуда кўп турли урф-одатлар мавжуд, бошқа томондан балки бизнинг удумларимиз уларга бегона бўлиб туюлар. Бу борадаги тушунчамизни кенгайтириш мақсадида биз одамлар ўз мамлакатларига қўллайдиган баъзи бир ғайриоддий одатларни топдик. Уларнинг баъзилари сиз яшаётган жойда татбиқ этилмаганидан хурсанд бўларсиз, балки улар сизга ёқиб қолар. Нима бўлишидан қатъий назар бу маданий меъёрлар бизни дунёнинг бошқа қисмларидаги ҳаёт ва уларнинг биз билан қандай боғлиқлиги тўғрисида ўйлашга мажбур қилади.
Данияда агар сиз 25 ёшгача оила қурмаган бўлсангиз, Сизни устунга боғлаб қўйиб, устингизга долчин (корица) ёғдирилади.
25 ёшга тўлсангизу, шу кунгача уйланмаган бўлсангиз, сиз томон долчин, 30 ёшга кириб никоҳдан ўтмаган бўлсангиз аччиқ қалампир отилади. Бу жуда ноқулай бўлса керак.
Норвегияда болангизни қор ёки ёмғир остида кўчада ёлғиз қолдириш одатий ҳол
Аччиқ ҳақиқат шундаки, баъзи мамлакатларда ўғирлик даражаси юқори, лекин Норвегия улар сирасига кирмайди. Норвегияда одатда адёлга ўралган ёки кўп қатламли кийим кийинтирилган чақалоқ ухлаб ётган болалар аравачасини кўчада ташлаб кетишади. Кўчада қишми ёки йўқми фарқи йўқ, сиз дўконлар, ресторан ва кафелар яқинида уларни бир қатор сизиб қўйилганининг гувоҳи бўласиз.
Словакияда Рождество олдидан балиқларни ваннада сақлашади
Ванна ичида балиқларга нима бор, ахир одамлар қаерда ювинишади, дерсиз. Бунга ажойиб жавоб бор. Словаклар Рождество арафасида лойли сувларда яшайдиган тирик сазан балиқларини сотиб олишади, истеъмолдан олдин уларни “тозалаш” мақсадида ваннага солиб қўйишади.
БААда одамлар бир-бирини шундай олқишлайди
Бутун дунёдаги турли маданият вакиллари бир-бирлари билан турлича саломлашади. Францияда одамлар бир-бирининг икки ёноғидан ўпади, Америкада қўл бериб кўришади, Араб амирликларидаги эркаклар эса бурунлари билан икки марта уришиб саломлашишади. Бутун дунёдаги одамларнинг саломлашиш каби оддий ишларни кузатиш жуда қизиқ бўлса керак.
Папуа-Янги Гвинея аҳолиси уни энергия олиш учун чайнайди
Мабодо йўлингиз ушбу мамлакатга тушиб қолсаю, қизил тишли одамларни кўриб қолсангиз, ҳайрон бўлманг. Янги Папуа-Гвинеянинг ҳар бир фуқароси, оқсоқолларидан тортиб ёшларигача бу ижтимоий амалиётни қўллайди, яъни энергия олиш учун улар бетел ёнғоғини чайнаб юради.
Германияда қайта ишлаш учун идиш топшириш эвазига пул оласиз
Германиядаги озиқ-овқат дўконларида автоматлар бор, у ерда сиз пластик бутилкаларни топширсангиз, автомат бир донаси учун 25 евроцент пул чиқариб беради.
Бу одамларни атроф муҳитни чиқиндилардан тозалашга ундаш ғояси. Бу нафақат пластик бутилкаларга, балки шиша идишларга ҳам тегишлидир. Одамлар чиндан ҳам чиқиндилардан оқилона фойдаланишни исташи учун
бу машиналарни ҳар бир мамлакатга қўллаш керак. Сиз нима дейсиз? Келинг, сайёрамизни биргаликда қутқарамиз.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.