Пандемия даврида 7017 акциядорга 11,1 миллиард сўмдан ортиқ дивидент ҳисобланди
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва акциядорлик жамиятларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларга асосан акциядорларнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишлари 1 июлдан 2020 йилнинг 1 октябрга ўтказилди.
2020 йилнинг ўтган даврида эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи 7 та акциядорлик жамияти томонидан корпоратив ахборот ягона портали - www.openinfo.uz орқали акциядорларнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик йиғилишлари ўтказилди.
Ҳозиргача акциядорлик жамиятлари томонидан 7017 нафар акциядорга 7 та акциядорлик жамияти устав жамғармасига чиқарилган акцияларига 11 миллиард 102 миллион 928 минг сўм миқдорида дивиденд ҳисобланди.
Жумладан, "Jomboydon mahsulotlari" АЖ 980 акциядорга - 2,7 миллиард сўм, "Oqtoshdon" АЖ 419 акциядорга - 2,3 миллиард сўм, "Samarqanddonmahsulotlari" АЖ 888 акциядорга - 3,4 миллиард сўм ҳамда "Kattaqo`rg`on yog`-moy" АЖ 1522 акциядорга - 1,6 миллиард сўм миқдорида дивиденд ҳисобланди.
Коронавирус пандемияси даврида ҳозиргача вилоят бўйича 7017 нафар акциядорга қимматли қоғозлар бозорида 11 миллиард 102 миллион 928 минг сўм дивиденд тўловлари ҳисобланди.
Норбой ЖЎЛМАТОВ,
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.