Пандемияга қарамай Хитой 2022 йил Пекинда ўтказиладиган Олимпиадани тўлиқ ҳажмда ташкил этмоқчи
- 01.02.2021 16:53
- 38
- Спорт
Хитой ҳукумати Пекин қишки Олимпиадасини 2022 йилда тасдиқланган режаларга мувофиқ ўтказмоқчи. Янги коронавирус пандемиясига қарамай, барча тадбирлар бўлиб ўтиши кераклиги айтилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Шуни таъкидлашни истардимки, Хитой биринчи навбатда пандемияни тўхтатиш ва иқтисодиётни тиклашга, қишки Олимпия ўйинлари учун қулай шароитлар яратишга эътибор қаратди. Биз унинг ёрқин бўлишига ишонамиз. Бундан ташқари, барча режалаштирилган спорт тадбирларининг ўтказилишини таъминлаш учун фаол ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз», – деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин.
Шу билан бирга, Хитойнинг ўйинларга тайёргарлиги халқаро ҳамжамият, шу жумладан, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан маъқулланиб, қўллаб-қувватланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа