Парвоз тезлиги бўйича энг тез жонзотлар
“Fact Animal” маълумотлари ва турли илмий тадқиқотларга асосланган қуйидаги инфографикада парвоз тезлиги бўйича дунёдаги энг тез ҳайвонлар кўрсатилган. Рейтинг икки тур - юқори тезликдаги парвоз шакли ва горизонтал (текис) парвоз тезлигига бўлинган.
Тезлик ошириш бўйича лочинлар оиласига мансуб йиртқич сапсан қуши дунёдаги энг тезкор жонзот ҳисобланади: у соатига 389 километр максимал тезликда уча олади. Шу билан бирга, бу қуш горизонтал парвоз тезлиги бўйича еттинчи ўринни эгаллайди.
Сапсанга қўшимча равишда тезликни ошириш бўйича учта энг тез ҳайвонлар ҳам йиртқич қушлардир: булар бургут (соатига 322 километр) ва йиртқич қушлар туркумига мансуб - балабон лочин (соатига 319 километр)дир.
Горизонтал парвознинг максимал тезлиги бўйича рейтингда Мексика эркин думли кўршапалаги (Tadarida brasiliensis) ва қизил кўкракли ўрдак биринчи ўринни бўлиб олишди: улар тезликни соатига 161 километргача ошириши мумкин.
Горизонтал парвоз тезлиги бўйича етакчи ўнталикка қуйидагилар киради: каптар (соатига 143 километр), балиқхўр йирик парранда - скопа (соатига 129 километр), кулранг бошли альбатрос (соатига 127 километр), қора жарқалдирғоч (соатига 113 километр), лойхўраклар отрядига мансуб - ржанка (соатига 100 километр ) ва қарға (соатига 97 километр).