Дунёдаги тушуниб бўлмайдиган мўъжизалар

Дунё шунчалик хилма-хилки, одам қанчалик уни ўрганса, шунчалик табиат сирларидан воқиф бўлишни истайди. Айтиш керакки, ҳақиқатан ҳам мўъжизаларга бой улкан Ер сайёраси сирларга тўлиб-тошган.

 Сиёҳли кўл

Жазоирда оддий сув ўрнига сиёҳга ўхшаш модда мавжуд бўлган кўл бор.  Турли хил кимёвий таркибга эга иккита дарёнинг қуйилиш жойи бўлган бу кўл деярли ўлик ва сувлар аралашганда, моддалар ўртасидаги ўзаро таъсир бундай сиёҳ кўлни келтириб чиқарган.

Кўлни тўлдириб турган сиёҳ маҳаллий аҳоли томонидан ёзиш, чизиш ва эсдалик совғалари яратиш учун ишлатилади. Энг ташаббускорлари ҳатто уларни идишларга йиғиб, катта пулга сотишга ҳам улгуришади. Албатта, бундай сув ҳавзасида сузиш мумкин эмас. Кўпгина жазоирликлар заҳарли тузилиши туфайли кўлни четлаб ўтишга ҳаракат қилади, уларнинг қўрқувлари асоссиз эмас, чунки сув омборининг кимёвий таркиби заҳарли буғларни чиқаради, ушбу ноёб жой яқинида узоқ вақт турган киши жиддий заҳарланиши мумкин. Кўлнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб афсоналар юради: баъзилар ўзга сайёраликларнинг ҳийла-найранглари ҳақида гапирса, бошқалари кўлни йўқ бўлиб кетган цивилизация қолдиғи, деб билади.

Бошсизлар водийси

Канаданинг Наханни миллий боғи қўриқхонасида чуқур, хавфли канёнлар, иссиқ булоқлар ва ёввойи дарёларга тўла бошсизлар водийси бор. Жуда гўзал водийнинг даҳшатли тарихи XIX асрда олтин қазиб олувчилар орасида олтинга эга бой воҳа ҳақидаги миш-миш тарқалганида бошланган. Бироқ, маҳаллий аҳоли ҳамиша бу жойдан узоқроқ юришга ҳаракат қилган.

1898 йилда водийга олтин излаб кетган олтита жасур олтин қазувчи изсиз ғойиб бўлди. Бироз вақт ўтгач, полиция уларнинг бошсиз скелетларини топди. 7 йил ўтгач, 1905 йилда водийга кетиб қайтиб келмаган ака-ука МакЛеод ва уларнинг дўсти Роберт Веренинг бошсиз жасадлари 3 йилдан кейин топилди.

Водийдаги охирги бошсиз қурбон 1990 йилда қайд этилган. Ҳозирги кунгача у ерда нима бўлаётганини ҳеч ким тушунтириб бера олмайди.

Муқаддас” кўли

Ушбу кўл Россиянинг Рязань вилоятида жойлашган ва юмалоқ шаклга эга. Ҳайратланарли фактлардан бири шундаки, кўлда ирмоқлар йўқ, шу сабабли турғун кўл ҳар доим тоза. Яна бир қизиқ жиҳати, XIX асргача бу кўл ҳеч қаерда тилга олинмаган ва унда деярли флора йўқ.

Тахминан 15 метр чуқурликда тадқиқотчилар қалинлиги бир метрга тенг бўлган ғайритабиий совуқ сув қатламини аниқлашди. Ундаги ҳарорат Цельсий бўйича деярли 0 даражага етади. Ҳодиса ҳатто мутахассислар орасида ҳам тушунарсиз бўлиб қолмоқда, бу эса кўл ажиблигини янада оширади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.