«Муҳташам  юз  йил»даги  байрам  дарахти

Биласизми,  Усмонлилар  империясида  ҳам  дарахт безаш  одати  бор  эди?  Лекин  бу  Янги  йил  ёки Рождество  билан  боғлиқ  рамз  бўлмаган.  Бу дарахт  Наҳил-оғачи  деб  аталган.

Наҳил-оғачи  (Nahil  Ağacı)  тўғриданўғри "пальма  дарахти"  деб  таржима  қилинади. Мўл-кўл шамлар,  гуллар,  ленталар,  мевалар, тангалар  ва  бошқа  безак  элементлари  билан безалган сунъий  дарахт  ёғочдан,  металлдан, баъзан  эса  қимматбаҳо  металлардан  ясалган, фақат  шакли  пальмага  монанд  бўлган.

Наҳил-оғачини  яратиш  анъанаси  Усмонлилар тўйлари,  суннат  тўйлар  ва  бошқа муҳим байрамларнинг  ажралмас  қисми  эди. Фаровонлик,  унумдорлик  ва  қувонч  рамзи ҳисобланган  дарахт  тадбир  ташкил  этувчи оиланинг  бойлиги  ва  мавқеини  таъкидларди.

Тарихий  қаҳрамонлар  ва  қизиқарли  фактлар

Наҳил-оғачи  Усмонлилар  империясининг  «лола даври»  ҳисобланган  ҳукмдор  Султон  Аҳмад  III даври  йилномаларида  тилга  олинади.  Бу  давр чинакам  санъат  ва  маданиятнинг  гуллаган даврига  айланди.  Ўша  пайтларда  Наҳил-оғачи шу  қадар  дабдаба  билан  безатилганки,  дарахт байрам  атрибутидан  кўра  кўпроқ  санъат  асарига ўхшаб  кетарди.

Шунингдек,  наҳил-оғачи  Султон  Сулаймоннинг бош  вазири  Иброҳим  пошшонинг  тўйида ҳашаматли  марваридлар,  зар  иплар  ва  олтин билан  безалган  ҳолда  «иштирок»  этган.

25  метрлик  дарахт

Наҳил-оғачи  катталиги  билан  ҳайратда қолдирарди.  Бу  дарахтларнинг  баландлиги  25 метрга  етиши  мумкин  эди  ва  уларни  кўтариш учун  100  киши  керак  бўлган.  Баъзан  бу  улкан иншоотлар  шунчалик  катта  бўлганки,  уларни кўчаларда  намойиш  қилиш  мақсадида  йўл  очиш учун  уйлар  бузилган.  Шу  тарзда  1612  йилда Аҳмад  I нинг  тўй  маросимида  ўттизга  яқин  уй бузилди.  Кейинчалик  бу  уйлар  давлат ҳисобидан  қайта  тикланди.

"Муҳташам  юз  йил"даги  Наҳил-оғачи

Машҳур  “Муҳташам  юз  йил  сериали  туфайли Усмонлилар  анъаналарига  қизиқиш  яна жонланди.  Ушбу  сериалда  наҳил-оғачи дарахтлари  бор  саҳнани  кўриш  мумкин.  Бу дарахтларнинг  бир  нечтасини  куёв  Ҳатича Султоннинг  оиласи  яшаган  Тўпқопи  саройига олиб  келади.

Бир  қатра  мажозийлик

Янги  йил  арчаси  янгиланиш  ва  ҳаёт  рамзи бўлса,  наҳил-оғачи  Шарқ  маданиятининг анъанавий  қадриятларини  -  гуллар  -  гўзаллик ва  унумдорлик,  шамлар  -  билим  нури,  мевалар   бойликни  акс  эттиради.  Ҳатто  ундаги тангалар  ҳам  фаровонлик  истаги  ҳақида гапиради.  Баъзилар  ушбу  «дарахтлар»га  ўз тилаклари  ёзилган  қоғозларни  илиб  қўйиб, ниятлари  амалга  ошгани  ҳақида  гапиришган.

Бугунги  кунда  наҳил-оғачи  анъанаси  деярли унутилган,  бироқ  тарихчилар  ва  турк  маданияти ихлосмандлари  бу  санъатга  қизиқишни жонлантиришга  интилиб  келмоқда.

Баҳора  Муҳаммадиева  тайёрлади.