Инсон миясининг ғалати сирлари ва уларни сақлаб юрадиган одамлар

Ҳа, инсон мияси ажойиб нарсаларни қилишга қодир. Баъзида мияда ўтказилган жарроҳликоперациялари, жароҳат олиш ёки бирор касаллик оқибати инсон мияси баъзан ажабланарли, баъзи ҳолларда даҳшатли нарсаларни қила олади.

Генри Молайсон янги хотираларни шакллантиришга қодир эмас

Генри Молайсон дунёдаги миянинг медиал чакка қисмини олиб ташлаш операциясини бошдан ўтказган ягона одам бўлди. Уни чидаб бўлмас бош оғриқларидан халос қилиш учун қилинганжарроҳлик амалиёти унда антероград амнезия деб аталадиган жуда кам учрайдиган касалликка олиб келишига сабаб бўлди. Ушбу касаллик биланоғриган беморнинг мияси янги хотиралар ҳосил қила олмайди. Шу билан бирга Генри ўтмишда, яъни 27 ёшигача ҳаётида содир бўлган ҳамма нарсани эслай оларди.

Унинг мияси кечаги кун ёки ўтган ҳафтадабўлган янги хотираларни қайд эта олмасди, у ҳаттоҳозиргина бирга тушлик қилган дўстини ҳам, ҳозирги президент исми ва ҳоказоларни эслай олмас эди...

Генри бу ҳолатда 55 йил яшади ва 2008 йилда 82 ёшида вафот этди. Ўзининг ноёблиги туфайли неврологик доираларда HM  бемори сифатида танилган Генри бир қатор тадқиқотлар мавзуси бўлди.

Робин Женкс Вандерлип ва унинг русча талаффузи

Робин Женкс Вандерлип ҳеч қачон Россияда бўлмаган. У Виржиния штатининг Маклин шаҳрида истиқомат қилади ва бутун умрини Қўшма Штатларнинг Шарқий қирғоғида ўтказган. Кунларнинг бирида у зинадан йиқилиб, боши биланурилди. Бир неча кун ўтгач, ўзига келган аёл гапира олмаслиги аниқланди. Вақт ўтиши билан Робиннинг нутқи тикланди, бироқ у ўз она тили - инглиз тилида русча акцент билан гапира кетди.

Робин бутун дунё бўйлаб хорижий акцент синдромиташхиси қўйилган 60 нафар бемордан биридир. Бу жуда кам учрайдиган касаллик бўлиб, у мия шикастланиши, жисмоний шикастланиш ёки қон томирлари билан боғлиқ касалликлар натижасида келиб чиқади.

Говард Энгель ёзарди, лекин ўқий олмасди

2001 йилда канадалик ёзувчи Говард Энгельинсультга учради, бир мунча вақт ўтгач, у касаллик оқибатларидан бири - матнни ўқий олмаётганинитушунди. Ўшанда у ўзини гўё нотаниш хорижий тилда ёзилган матнни кўраётгандек ҳис қилди,алоҳида сўзлар у ёқда турсин, ҳатто ҳарфлар номланишини ҳам талаффуз қила олмаган эди.

Ҳайратланарлиси, Энгель тез орада ёзишни давом эттирди. У сўзлар маъносини тушунмаса-да,шундай қилаверди. Ёзиш қобилияти визуал хотирадан восита хотирасига ўтди. Энгель сўзларни ўзига хос тарзда белгиларди, уларни ёзиш учун фақат ўзининг механик хотирасидан фойдаланган ҳолда ҳарфларни қайта-қайта ёзди.

Ёзиш қобилияти йўқолмагани ортидан ёзувчи нормал ҳаёт учун фаол кураша бошлади. Натижада, у ўз касаллигига қарши курашда жиддий натижаларга эришди ва ёзаётиб ўқишга қодир эканлигини аниқлади. Шундай  бўлса-да, у ҳеч қачон ўқиш қобилиятини тўлиқ тиклай олмади. Ёзувчи Говард Энгель 88 ёшида вафот этди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.