Паст Дарғомда 3,283 миллиард сўм эвазига ГЭС қуриляпти
- 15.11.2019 11:59
- 287
- Самарқанд
Паст Дарғом тумани Дўстлик массивида 3,283 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилаётган микро гидроэлектр станциясида айни пайтда қурилиш ишлари якунланиш арафасида.
"Tupalang HPD BUILDING" унитар корхонаси томонидан қурилаётган ушбу иншоот жорий йилнинг декабрь ойида ўз фаолиятини бошлайди.
Янги микро ГЭС ишга тушгач, соатига 230 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.