Паст Дарғомда ўндан зиёд хонадон табиий газ тармоғидан узилди
- 28.09.2020 07:30
- 237
- Жамият
Аҳоли ўртасида табиий газ, электр энергияси истеъмоли учун ўз вақтида тўланмаган қарздорликни аниқлаш, уни бартараф этиш бўйича Паст Дарғом туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Бунинг учун сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари тегишлилиги бўйича ҳудудларга бириктирилган.
Хусусан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ табиий газ ҳамда электр энергиясидан мавжуд қарздорликни бартараф этиш мақсадида туманнинг Бўстон ҳамда Пўлатчи маҳаллаларини ўрганди. Қарздорлиги бўлган хонадонлар тўловни амалга ошириш бўйича огоҳлантирилганлигига қарамасдан, айрим хонадон эгалари қонунда белгиланган мажбуриятни бажармай келаётгани аниқланди. Қарзини ўз вақтида тўламаган ўндан зиёд хонадон белгиланган тартибда табиий газ ҳамда электр энергияси тармоғидан узилди.
Таҳририятдан: Умид қиламизки, ушбу газ тармоғидан узилган хонадонлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли эмас.