Паст Дарғомдаги қабулда ҳозиргача 30 та мурожаат қабул қилинди: энг кўп, ичимлик суви, йўл ва уй-жой масалалари кўтарилмоқда

Туман Халқ қабулхонасида фуқаролар депутатларга ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилмоқда.

➖ Эрталабдан ҳозиргача 30 га яқин ичимлик суви, йўл таъмири, уй-жой ва бошқа масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатларининг бир қисми шу ернинг ўзида, масъул ташкилотлар иштирокида ижобий ҳал қилинаётган бўлса, қолганлари ўрганиб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун назоратга олинмоқда.

➖ Янги мурожаатларни рўйхатга олиш, тегишли округ депутатининг масалага ижобий ечим топиши билан жараёнлар давом этмоқда.