Пахтачи ҳокими Воҳид Раҳимов ишдан олинди, унинг ўрнига Музаффар Ҳамдамов тайинланди

Хабар берганимиздек, бугун халқ депутатлари Пахтачи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Воҳид Раҳимов ўз аризасига кўра, Пахтачи тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.  Шу вақтгача Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Ҳамдамов Музаффар Язданқулович Пахтачи тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.