Пахтачи тумани ҳокими Янги йил арафасида 105 ёшга кирган онахоннинг уйига борди

Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов Қарнобота маҳалласида яшовчи, ўзининг 105 ёшини қарши олаётган Жумагул момо Саидова хонадонида бўлиб, онахонни Янги йил байрами билан қутлади.
- Яна 10 кундан сўнг 105 ёшга тўламан, - деди онахон. – Илоҳим юртимиз тинч, Янги йил баракали йил бўлсин! Ўтаётган йилдан розимиз. Йил давомида биз кексалардан хабар олиб турганларга миннатдорлик билдираман.
Шунингдек, туман ҳокими раҳбарлигида мутасаддилар 100 ёшли Ойдин момо ва Жумагул момо Тўраева ҳамда фронт ортида хизмат қилган нуронийлар ҳолидан ҳам хабар олиб, байрам совғаларини улашди.
Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.