Пахтачи тумани ИИБ бошлиғига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Пора бериш ҳам жиноят!
2020 йил 28 сентябрь куни Пахтачи тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан, Пахтачи тумани “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи 6 нафар фуқаролар “Қора-қўтон” маъданли майдонига кириб, ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси мавжуд тошларни қазиб олишга ҳаракат қилаётган вақтида, ушланиб, улардан 1 дона электродвижок, 1 дона ер қазиш мосламаси, тош махсулотлари солиш учун мўлжалланган қоплар ва давлат рақам белгиси бўлмаган “УАЗ” русумли автомашина тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Шундан сўнг, “уддабурон” йигитлардан бирининг отаси, фарзанди ва маҳалладошларига қонуний тартибда чора кўрилмаслик ва ҳужжатлаштирилиб олинган ашёвий далилларни қайтариб бериш эвазига туман ИИБ бошлиғига 6.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф этади.
Ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими, Нарпай тумани ИИБ, Пахтачи туман прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 1968 йилда туғилган, фуқаро Х.С. туман ИИБ бошлиғига 6.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётган вақтида ушланганди
Самарқандда ИИБ ходимига 4000 АҚШ долларига яқин пулларни пора тариқасида берган яна бир фуқаро қўлга олинганди
Самарқандда гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ИИБ ходимига пора берган аёлга жиноят иши қўзғатилганди
Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига фуқаро томонидан пора таклиф қилган фуқаро ушланганди
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати