Пахтачида балиқчилик ривожланадими?

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган пресс-турда Пахтачи туманидаги балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари фаолияти ўрганилди.

“Балиқ Ал-Саид” фермер хўжалиги 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 74,3 гектар ер майдони бор. Шундан 55 гектарга яқин ҳудудда акватория ташкил этилган.

- Ҳовузларимизда “Карп”, “Тиляпи”, “Оқ амур”, “Оқ дўнгпешона”, “Чипор дўнгпешона” балиқлари етиштирилмоқда, - дейди хўжалик раиси Дилшод Каримов. - 2021 йилда 1 миллиард сўмлик маҳсулот сотиб, 400 миллион сўмга яқин фойда олдик. Бу йил соф фойданинг ўзини 2 миллиард сўмга етказишни кўзлаяпмиз. Айни мақсадда қатор қўшни давлатлар билан шартномалар туздик.
Тумандаги “Адҳамжон Орзу кўллари” фермер хўжалигига қарашли 78 гектар ер майдонининг 60 гектарида сув ҳавзаси ташкил этилган бўлиб, унда асосан уч турдаги балиқлар етиштирилмоқда. 2021 йилда ушбу фермер хўжалиги томонидан ички бозорга 200 тонна сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари етказиб берилган.

Асқар Баротов.