Пахтачи тумани ҳокими ўзгарди
- 26.02.2025 14:51
- 1519
- Самарқанд
Пахтачи туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, Пахтачи туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди. Вилоят раҳбари Хушбоқов Қаюм Норбекович номзодини Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Қ.Хушбоқов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Адиз Бобоев янги ҳокимга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “Президент арчаси” байрами бошланди
- Бугун, 14:17
- Самарқанд
Ишсиз ёшларга “Labo” автомашиналари топширилди
- Бугун, 12:16
- Самарқанд
Муносабат: Жамият тараққиётининг янги стратегияси
- Бугун, 12:04
- Сиёсат
Янги Ўзбекистон тараққиётининг йўл харитаси
- Бугун, 11:48
- Сиёсат
Янги йил қувончи болажонлар қалбида
- Бугун, 11:36
- Самарқанд