Пахтачидаги Қарнабота қишлоғида яшовчи ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олинди

Кеча, 25 декабрь куни Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Турғунов, “Нуроний” жамғармаси туман кенгаш раиси М.Самандаров, имом-хатиб И.Амируллаев ва бошқалар Қарнабота қишлоғига ташриф буюриб, қишлоқнинг 100 ёшдан ошган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди.
- 15 кундан сўнг 105 ёшга тўламан, - дейди Жумагул момо Саидова. - Қарнабота қишлоғининг келаси йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Қишлоғимиздаги 45-умумий ўрта таълим мактаби яқингинада таъмирдан чиқарилди, 350 хонадонга тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Бундан қишлоғимиз аҳолиси жуда хурсанд.