Пахтачидаги "самосуд" бўйича ИИБ муносабат билдирди
- 04.03.2022 09:24
- 412
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида бозор назоратчиси ёши катта эркакни "самосуд" қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 3 март куни Пахтачи тумани Тадбиркор маҳалласида жойлашган деҳқон бозорида Нарпай тумани Тепа маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Х.К. ҳамда Пахтачи тумани Қора тепа маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Х.Д. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Ҳолатга бозор назоратчиси аралашиб, уларни ажратиб, ИИБ ходимларига хабар берган.
Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари бориб, фуқаролар ИИБ биносига олиб келинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолатда назоратчининг ҳатти-ҳаракатларини ҳам кескин қораламоқда. Ҳозирча унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш-бермаслик бўйича аниқ хулоса билдирилмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!