Пайариқда коворкинг маркази очилди. У нима учун керак?

“Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмак бериш, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш каби вазифаларни амалга оширади.

Эндиликда тадбиркорликка қизиққан пайариқлик ёшлар бизнес ҳақида керакли билимларга эга бўлишлари, ёш тадбиркорлар эса ўзларини қийнаган саволлар билан ушбу марказга мурожаат қилишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбекистон ёшлари иттифоқи.