Пайариқда педагоглар томонидан қотиллик содир этилди
- 25.10.2019 12:03
- 2167
- Жиноят ва жазо
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими Пайариқ тумани педагог ходимлари томонидан содир этилган қасддан одам ўлдириш жинояти юзасидан баёнот берди.
Қайд этилишича, 2019 йил 24 октябрда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида Азиз С. (1983 йилда туғилган, ўқитувчи) ва Хамид Б. (1984 йилда туғилган, ўқитувчи) таниши Умид С. (1984 йилда туғилган, ветеринария бўлими ходими) билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашган. Умид С. танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдирган ва марҳумни ўзига тегишли автомашинасига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан Азиз С. ва Хамид Б.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "п" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа