Пайариқлик фуқаронинг 170 туп “заҳри қотил” етиштираётгани аниқланди

Қонунчилигимизда гиёҳванд моддаларни етиштириш, сотиш ва тарғиб қилишга жазо қўлланилганлигига қарамасдан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи, сотувчи инсонлар ҳамон учрамоқда.

Самарқанд вилояти божхона, давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида Пайариқ туманида ўтказилган  “Қорадори-2020” тадбирларида “заҳри қотил”ни етиштирувчи шахслардан бири фош бўлди.

Тадбир давомида фуқаро У.С.нинг яшаш хонадони ва қўшимча дала майдонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда бўйи тахминан 25-30 сантиметр 170 туп яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли “каннабис” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.