Пеле шифохонада, аҳволи оғир
Уч карра жаҳон чемпиони ва футбол тарихида энг буюк футболчилардан бири Пеле шу кунларда оғир аҳволда шифохонада ётибди.
Бир йил олдин ўсимта олиб ташланган 82 ёшли Пеле бир ҳафта олдин, одатий мунтазам ташрифи чоғида Сан-Паулудаги касалхонага ётқизилган.
Пелега ўтган ҳафта нафас йўллари инфекцияси ташхиси қўйилган ва уч кун олдин Сан-Паулудаги Алберт Эйнштейн касалхонасида аҳволи барқарор эканлиги айтилган.
Бироқ 3 декабрь куни Бразилиядан Пеле энди кимётерапияга жавоб бермаётгани ва паллиатив ёрдам олаётгани ҳақида "Би-Би-Си"дан мустақил тасдиқланмаган хабарлар келди.
"Мен кучли ва умидга тўла", “Ҳамма хотиржам ва позитив бўлишини истайман”, деб ёзган Пеле "Instagram"да.