Пеперомия гули: саломатлик ва эстетика манбаи
- 22.10.2023 11:18
- 73
- Маслаҳат
Махсус ғамхўрлик талаб қилмайдиган бу хона ўсимлиги пеперомия деб номланади. Кўркам гул жуда тез ўсувчанлиги ҳамда ўзининг ўткир яшил ўсувчи қуюқ барглари билан бир ўзи дераза токчасини бекам безатиб туради. Пеперомия барглари зич, қалин, ялтироқ қопламали.
Бу гул нафақат кўркам кўриниши ва қулай парвариши, балки хонадон аҳли учун фойдали хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради.
Унинг фитонцидлари токсин ва патоген бактериялар ҳавосини мукаммал даражада тозалайди. Уни ётоқхона ёки болалар хонасига жойлаштириш билан шамоллаш эҳтимоли камайиши кафолатланади. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Бу гул бор хоналарда юқумликасалликларга чалиниш эҳтимоли пастлиги қайд этилган.
Теглар:
гуллар