Почта орқали хат ёзиб, масофадан шахмат ўйнаганлар ҳақида эшитганмисиз?

Телефон ва телеграф ихтиро қилинишидан олдин, турли шаҳарлардаги шахматчилар бир-бирларига почта орқали хат ёзиб, масофадан туриб шахмат ўйнашарди.
Нью-Йоркнинг Брентвуд шаҳрида яшовчи америкалик полициячи Жон Уэскер Виржиния штатидаги қамоқхонада қотиллик айби билан умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Клод Бладгуд билан почта орқали шахмат ўйнай бошлади.
Бунинг ўзиёқ ҳайратланарли эди: ҳуқуқ-тартибот органи ходими жиноятчи билан масофадан шахмат ўйнаётганди. Афтидан, у Бладгуддан муносиброқ рақиб топа олмаган.
Полициячи Жон Уэскер ўз рақибига мот тузоғини қўйиб, бўлажак ғалабасидан завқ олиб турган пайтда, тўсатдан Бладгуднинг қамоқдан қочиб кетганини эшитиб қолди.
Полициячининг ғазаби чексиз эди:
— Мен ахлоқчи эмасман, лекин ахир ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор! Қотиллик қилгани — бир томон, лекин фақат бутунлай камситилган ва ўта кетган ярамас шармандаларгина муқаррар «мот»дан қочиши мумкин! — деган эди ўшанда полициячи.