Покистондаги сув тошқини: камида 147 киши ҳалок бўлди
- 12.07.2022 09:14
- 30
- Хориж
Покистонда муссон ёмғирлари июнь ойининг ўрталаридан бери давом этмоқда ва синоптиклар маълумотларига кўра, бу йил улар одатдагидан икки баробар кўпроқ.
Ўнлаб уйлар, йўллар, кўприклар ва электр станциялари вайрон бўлган. Айниқса, Покистон жанубидаги йирик порт шаҳри Карачида вазият оғир. У ерда бутун ҳудудлар сув остида қолган ва одамлар машиналардан қайиқларга ўтишга мажбур бўлган.
2010 йилда Покистонда ёмғирли мавсум айниқса ҳалокатли бўлиб, мамлакатнинг бешдан бир қисмини сув қоплаган эди. Ўшанда 20 миллион одам сув тошқинидан жабр кўрган, миллиардлаб долларлик инфратузилмага зарар етиб, экинларнинг катта қисми нобуд бўлган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа