“Права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топширилмайди

Кейинги пайтларда давлат хизматлари марказларига келувчиларнинг аксариятини ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш учун келган фуқаролар ташкил этмоқда.
Бунинг сабаби ўрганилганда "Муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар, шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади", деган нотўғри маълумот тарқалганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди.
Азиз ҳайдовчилар!
Бу маълумот мутлақо ўринсиз!
Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010–2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013–2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.