Президент Мурожаатномаси халқ манфаатларини ҳимоя қилишда дастуриламал

Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Дониёр” маҳалла фуқаролар йиғинида ЎзХДП Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан ЎзХДП вилоят кенгаши раиси, вилоят депутати Б.Насриев Мурожаатноманинг аҳамияти, Мурожаатномада ижтимоий ҳимояни кучайтириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли қилиш, маҳаллаларни ривожлантириш ҳамда янги меҳнат бозорини шакллантириш каби устувор йўналишлар белгилаб берилгани, ушбу вазифалар Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва ижтимоий йўналтирилган сиёсий позицияси билан чамбарчас боғлиқлиги, хулоса қилиб айтганда, Мурожаатнома фақат давлат идоралари учун эмас, балки сиёсий партиялар учун ҳам амалий ҳаракат дастури эканлиги, Ўзбекистон Халқ демократик партияси мазкур вазифалар ижросида халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларини қарор топтириш йўлида изчил ва фаол иштирок этиши лозимлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Давра суҳбати қизғин бахс-мунозара ва савол-жавоблар тарзида ўтди.

ХДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати.