Президент қарори билан оилавий болалар уйлари учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар белгиланди
Жумладан, 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
- оилавий болалар уйларининг сақлаш харажатлари учун Давлат бюджетидан маблағ ажратишда бир нафар тарбияланувчига тўғри келадиган харажатлар миқдори ҳамда болалар сонидан келиб чиқиб, зарур маблағлар ота-оналар номига очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади;
- оилавий болалар уйларида бир нафар тарбияланувчи учун Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ойлик харажатлар таркибига коммунал харажатлар ҳам киритилади;
- оилавий болалар уйлари томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун тўловлар жисмоний шахслар учун белгиланган нархларда амалга оширилади;
- жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ҳамда ногиронлиги бўлган болалар касб-ҳунар мактабларида ишловчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади.
2023-2025 йилларда 10 та ҳудудда реабилитация марказига эга бўлган “Имкон” кўп тармоқли ихтисослашган мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилади ва мактабгача ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар қамраб олинади.