Президент Шавкат Мирзиёев "II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми" иштирокчиларига табрик йўллади

"Биз халқимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилган ва ҳозирги вақтда жадал амалга оширилаётган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида барча соҳаларда фаол ислоҳотларни амалга ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олдик.

Хусусан, мамлакатимизда 2022-2026 йилларда инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, инсон капиталини ривожлантириш ва камбағалликни камида 2 баробарга қисқартиришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун, биз қуйидаги устувор вазифаларни тизимли равишда амалга оширмоқдамиз.

... Албатта, Янги Ўзбекистон ўз олдига қўйган юксак марраларни амалга оширишда халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва етакчи компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Шу ўринда, бизга хайрихоҳ бўлган, биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган барча ҳамкорларимизга ўз миннатдорлигимни билдираман", дейилади табрикда.