Президентга ваъда бердим: Самарқанд тажрибаси ёшлар учун намунавий йўл бўлади

Давлат раҳбарининг Самарқандга ташрифи давомида сўзга чиқиш мен учун шараф бўлиши билан бирга, жуда катта масъулият ҳамдир.

Президентимизнинг ёшлар масаласига бўлган юксак эътибори, уларга билдирилган ишончи бизнинг ҳар бир ишимизда асосий йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади. Президентимиз ёшларни давлатимизнинг таянчи, эртанги кун пойдевори сифатида эътироф этар экан, бу фикр қалбимга чуқур етиб борди ва менга ўзгача руҳ берди. Чунки бизнинг кундалик меҳнатимиз айнан шу йўналишга — ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг келажагини яратишга қаратилган.

Ташриф давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш, уларни касбга йўналтириш ва қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифалар юзасидан ўз фикрларимни билдирдим. Президент топшириғига мувофиқ, ҳудудларда тегишли ташкилотлар, жумладан ДХХ билан ҳамкорликда ишсиз ёшларни банд қилиш ва уларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш ишлари янада тизимли йўлга қўйилгани айни муддао эканлигини айтдим. Шунингдек, вилоятда ошиб бораётган кўрсаткич, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича намунавий иш режаси ишлаб чиқиб, 15 декабрга қадар батафсил ҳисобот тақдим этилишини ва бу  Самарқанд тажрибаси бўлишини билдирдим.

Давлат раҳбарининг сўзлари ва қўллаб-қувватлаши менинг шахсий масъулиятимни янада оширди. Ўша дақиқаларда бутун фаолиятим, олган сабоқларим ва босиб ўтган йўлим кўз олдимдан ўтди. Энди ҳар бир ташаббус, ҳар бир қарор ёшларнинг келажагига қандай таъсир қилиши билан ўлчаниши зарурлигини чуқур ҳис қилдим. Чунки ёшлар билан ишлаш — бу нафақат хизмат, балки тақдирларга таъсир қилиш, келажакни шакллантириш демакдир.

Президентимиз таъкидлаганидек, энди қоғоздаги чиройли режалар эмас, балки амалий ишлар ва аниқ натижалар талаб қилинади. Биз ҳам ушбу ёндашувдан келиб чиқиб, тизимни қайта кўриб чиқяпмиз, янги лойиҳалар ва самарали механизмларни жорий этяпмиз. Ёшларнинг бандлиги, тарбияси, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жиноятчилик профилактикаси ва истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, булар бизнинг асосий устувор йўналишларимиздир.

Дилфуза Азизова,

вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи.