Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқи ЎзЛиДеП электорати орасида кенг тарғиб қилинмоқда

ЎзЛиДеПнинг Самарқанд вилояти кенгашининг Самарқанд туманидаги “Истиқлол шўъласи” фермер хўжалигида ташкил этган галдаги тадбири шу мавзуга қаратилди.

Унда хўжалик қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирокида Президентимиз нутқида илгари сурилган муаммо ва масалалар ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида биринчи марта камбағалликни камайтириш ҳақидаги қатъий қарор эълон қилингани эътироф этилди. Ҳудудда камбағалликнинг олдини олиш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш бўйича ҳар бир тадбиркорлик субъекти ҳаракат қилмоғи зарурлиги таъкидланди. Бу борада фермер хўжалиги имкониятлари мавжудлиги айтилди.

ЎзЛиДеПнинг Самарқанд вилояти кенгаши ахборот хизмати.